Чехия Россиядан ўзаро дипломатик муносабатларни тиклашни сўради
Чехия Россияга “дўст бўлмаган давлатлар” рўйхатидан чиқаришни сўраб мурожаат қилди.
“INTERFAX.RU” хабарига қараганда, мазкур мамлакат ташқи ишлар маҳкамаси баёнотида бундай рўйхатда бўла туриб, меъёрий дипломатик коммуникацияларга қайтиш ва тўлақонли муносабат муҳитига қайтиб бўлмайди.
“Муносабатлар кескинлигини юмшатиш мақсадида Чехия бундай қарорни бекор қилишни сўрайди”, дейилади баёнотда.
Маҳкама раҳбари Якуб Кулганекнинг таъкидлашича, “дўст бўлмаган давлатлар” рўйхати тузилиши дипломатик муносабатлар бўйича Вена конвенциясига зид келади.