English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чехия разведкаси учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда
15:26 / 2020-11-11

Дунё янги жаҳон уруши хавфи қаршисида турибди, дейилади Чехия ҳарбий разведкасининг 2019 йил учун эълон қилган ҳисоботида.

(Ҳисобот 10 ноябрда мазкур муассасанинг сайтида эълон қилинган).

Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳозирги пайтда глобал миқёсдаги можаролар “бошланғич босқичида турибди”. "Унда фаол иштирок эта олиш имкониятига эга ёки шуни истаётган мамлакатларнинг қарашлари шаклланмоқда ва бошқарилиши мумкин бўлган технологик воситалар белгилаб олинмоқда", - дейилади ҳужжатда.

Можаро учун бўлиши мумкин бўлган сабаб сифатида ҳисобот муаллифлари АҚШ, Россия ва Хитойнинг ўзаро рақобатини келтирган.

Ҳужжатда шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти тушиб кетгани айтилган. Пайдо бўлган қарама-қаршиликларни тинч йўл билан ҳал этиш усуллари мавжуд эмас, дунёда амал қилаётган тартиблар шубҳа остида қолмоқда. Бундан ташқари, кескинликнинг ошишига жамоатчилик онги билан манипуляция қилиш қўл келмоқда, дейди таҳлилчилар.

Бундан аввалроқ The National Interest Россия билан НАТОнинг уруш бошлаш эҳтимолига баҳо берган эди. Ушбу матн муаллифи Крис Осборннинг экспертлар фикрига таяниб ёзишича, узоқ муддатли ҳарбий ҳаракатларда устунлик Шимолий Атлантика алянси томонда бўлади. Бироқ агар Россия ҳужум қилишни Болтиқ бўйи мамлакатлари орқали ташкиллаштирадиган бўлса НАТО аянчли аҳволда қолади. Ушбу ҳолатда алянс Москвага қарши ҳеч қандай кучни қўя олмайди, дейди муаллиф.

 

ЎзА