French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чехия Президенти МиГ-31 ҳодисасидан кейин таҳдидли баёнот берди
12:47 / 2025-09-22

Чехия Президенти Петр Павел миллий телевидение орқали Россия самолётлари НАТО давлатлари само ҳудудига кириб келса, уриб туширилиши мумкинлигини айтди.

— Ҳаводаги чегара бузилиши ортидан мудофаа механизми ишга тушади ва самолёт нишонга айланиши мумкин, — деди у. — Буни на биз, на Россия, ҳеч ким истамайди. НАТО РФ учоқлари томонидан қоида бузилиши ҳолатига муносиб жавоб бериши керак.

Жума куни Бош вазир Кристен Михал "Эстония ўз ҳаво ҳудуди Россия  томонидан бузилгани" боис, Альянс низоми 4-моддасига мувофиқ, НАТО билан маслаҳатлашув ўтказиш сўралишини эълон қилди. РФ томони эса ушбу Болтиқ бўйи давлати ҳеч қандай далил келтирмаганини даъво қилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги жума куни учта МиГ-31 қирувчиси Карелиядан Калининград вилоятидаги аэродромга режали парвоз амалга оширгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, амалиёт чоғи ҳаво ҳудуди қоидасига қатъий риоя қилингани, бошқа давлат чегараси бузилмагани тасдиқланган.

— Парвоз давомида самолётимиз келишилган ҳаво йўналишидан четга чиқмаган, Эстония ҳаво ҳудудига кирмаган, — дейилади РФ томони берган баёнотда.

С.Раҳимов, ЎзА