Чехия иқтисоди республиканинг бутун тарихида кузатилган энг қуйи кўрсаткични қайд этди
Чехия иқтисоди 1993 йилда ташкил топган мазкур республиканинг бутун тарихида давомида кузатилган энг қуйи кўрсаткични қайд этди.
Мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўтган йилга қараганда, 5,6 фоизга қисқарган.
Бунга қадар мазкур кўрсаткич кетма-кет олти йил давомида муттасил юксалиб борган.
“Мамлакат статистика қўмитасининг маълумотига қараганда, иқтисодий пастлаш коронавируснинг тарқалиши туфайли жорий қилинган кескин чеклаш чоралари туфайли юзга келган”, дейилади “ТАСС” хабарида.