French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чехия бош вазири Прага Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этади, деди
11:58 / 2022-08-22

Чехия ҳукумати келгусида ҳам Украинага фаол равишда ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиради, деб баёнот берди мамлакат бош вазири Петр Фиала.

Фиаланинг таъкидлашича, Чехияликлар “Украин халқи ҳозир қай аҳволда эканини” жуда яхши тушинади. "1968 йилда “дўст” мамлакатнинг танклари мамлакатимизда кечаётган демократик жараённи тўхтатиб қўйган эди. Шу боис, биз 24 февралдан кейин зудлик билан Украина халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга киришдик. Айни пайтда дори-дармонлар ва тиббий ускуналар, транспорт воситалари, шунингдек, ҳарбий техникалар етказиб бермоқдамиз", – деди Фиала.

"Биз Киев билан урушдан кейин мамлакат иқтисодиётини тиклашда иштирок этиш бўйича музокара олиб бормоқдамиз. ЕИдаги шерик мамлакатлар билан бирга, мактаблар, бошқа болалар муассасалари, касалхоналар, фуқаролик объектларини таъмирлашда ёрдам бермоқчимиз. Киевни дипломатик йўллар билан қўллаб-қувватлашда ва албатта, ҳарбий техникалар етказиб беришда давом этамиз", – деди Фиала.

Бош вазирнинг таъкидлашича, ҳозирда Украинанинг 415,7 минг фуқаросига қочқин сифатида виза берилган. Бу уларга тиббий ва ижтимоий суғурта қилиш ҳуқуқини беради, улар ишга жойлашишлари ва таълим олишлари мумкин. Чехияда ҳозиргача Украинанинг 105 минг фуқароси иш топган.