Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чехия бош прокурори Павел Зееман истеъфо берди
09:05 / 2021-05-15

Чехия бош прокурори Павел Зееман истеъфо берди. “Lidové Noviny” нашри хабарида айтилишича, Зееман Врбетицедаги портлашлар теграсидаги баҳслар жараёнида истеъфо берган. Истеъфо ҳақидаги маълумотни мамлакат бош вазири Карел Гавличек ҳукумат йиғилиши якунига кўра тасдиқлаган.

Ҳукумат ҳозирча, бош прокурорнинг кетиши сабабларини муҳокама қилмаган. “Земан 30 июнгача ўз лавозими вазифасини бажариб туради, кейин унинг ўрнига тайинланувчи маълум қилинади”, деди Чехия адлия вазири Мари Бенешова.

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли Зееман 2011 йилдан буён бош прокурор сифатида фаолият юритиб келаётганди.