“Chevrolet Lacetti” автомобили ишлаб чиқарилиши 12,5 фоизга ошди
Бу ҳақда "UzAuto Motors” компанияси ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, “Chevrolet Lacetti” автомобилини ишлаб чиқариш линиялари оптимизация қилиниши натижасида ушбу русумдаги машиналарни ишлаб чиқариш ҳажми кунига ўртача 280 тадан 320 тага етди.
Шунингдек, завод линияларининг модернизация қилиниши ойига 1000 дона автомобиль ишлаб чиқариш имконини беради.
Ш. Маматуропова,
ЎзА