Чет тиллар институти талабаларига қулайлик
Самарқанд давлат чет тиллар институтида 8 миллиард 301 миллион сўм маблағ эвазига мукаммал қайта таъмирдан чиқарилган институтнинг 2-сонли талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.


350 ўринга мослаштирилган мазкур талабалар турар жойининг очилишида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов иштирок этди ва бу ерда яратилган имкониятлар билан танишди. Шунингдек, давлат хусусий шерикчилик асосида қурилган яна бир талабалар турар жойида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Институтда бугунги кунда яна иккита талабалар турар жойи бунёд этилмоқда.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА