ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларининг 2-босқич – гапириш кўникмасини баҳолаш қисми давом этмоқда.
Маълумки, имтиҳонлар икки босқичда, жумладан биринчиси ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш) шаклида бўлиб, талабгорларга жами 2 соату 40 дақиқа берилади. Иккинчи – гапириш кўникмасини баҳолаш қисмида эса жараён агентликнинг махсус дастури ёрдамида, яъни компьютерда амалга оширилади. Ушбу жараёнлардан муваффақиятли ўтган талабгорларга B1, B2 ва C1 даражали сертификатлар тақдим этилади.
[gallery-23700]
B2 даражали сертификатга эга талабгорлар олий таълим муассасаларининг бакалавриатига киришда ушбу фандан максимал балл олиш имконини қўлга киритади. C1 даражага эга чет тили фани ўқитувчиларининг лавозим маошларига 50 фоиз устама ҳақ тўланади.
Вилоятда тест синовларида иштирок этиш истагини билдириб, 6453 нафар талабгор рўйхатдан ўтган. Талабгорлар учун 1-босқич тест синовлари 10-11, 14-18 май кунлари ўтказилган бўлса, гапириш кўникмасини баҳолаш қисми 13 май санасидан бошланган. Ушбу имтиҳонлар 13 июнь куни якунланади. Натижалар ушбу санадан бошлаб, 1 ҳафта муддатда эълон қилинади.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА