Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларга бир қатор ўзгартиришлар киритилади
17:31 / 2022-02-22

2022 йил 1 мартдан чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларга бир қатор янгилик ва ўзгаришлар жорий этилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Давлат тест маркази директор ўринбосари Сардор Ражабов берган маълумотларга кўра, чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.   
 
Шунингдек, талабгордан 3,5 х 4,5 см фотосурат ва давлат хизмати учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш бекор қилинади, имтиҳон ўтказиладиган кунлар ДТМ сайтида эълон қилинади ва талабгорга имтиҳон кунини мустақил танлаш ҳуқуқи берилади.  
 
Бундан ташқари, тест натижаларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан 1 ҳафтага қисқартирилади ва малака сертификати ёки маълумотнома натижаси эълон қилинган кундан бошлаб бир иш кунида талабгорга юборилади.   

Файзулло ЯҲЁЕВ, ЎзА