Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали ўтказилган овозли чатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бош мутахассиси Зафар Амирқуловнинг сўзларига кўра, педагогик йўналишлардаги хорижий тиллар бўйича кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларида ўтган йилдан бошлаб, касбий ижодий имтиҳон жорий қилинди.
Мазкур имтиҳонлар 8 та олий таълим муассасасида бўлиб ўтади. Булар: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институти, Андижон давлат чет тиллари институти ҳамда Наманган давлат чет тиллари институти.
– Ушбу олийгоҳларда хорижий тиллар бўйича педагог кадрлар тайёрлайдиган йўналишларда ижодий имтиҳонлар амалга оширилади. Чет тилидан билим даражаси 4 та кўникма бўйича баҳоланади. Булар гапириш, ўқиб тушуниш, ёзиш ва тинглаб тушуниш кўникмалари ҳисобланади. Юқоридаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар 10 июлга қадар онлайн рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт.
Имтиҳонлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан амалга оширилади.
– Чет эл фуқароларини юртимиздаги олийгоҳларга ўқишга қабул қилиш тартиби қандай?
– Хорижлик ёшларни юртимизга ўқишга қабул қилиш тартиби белгилаб қўйилган. Хорижлик ёшлар алоҳида тартибда олий таълим муассасаларига шахсан мурожаат қилади. Тегишли ҳужжатларни тақдим этади. Олий таълим муассасаларига белгиланган имтиҳон ёки суҳбат асосида қабул қилинишлари мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5pEcnnJCwsE" title="Чет тили фани бўйича ижодий имтиҳонлар қайси олийгоҳларда бўлиб ўтади?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова,
А.Содиқов (видео), ЎзА