Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда чет эллик мутахассисларга “IT- viza бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясига мувофиқ рақамлаштириш соҳасидаги хорижий нуфузли олий таълим ташкилотларининг илмий ходимлари ва халқаро стартап лойиҳалар иштирокчиларини Ўзбекистонга жалб қилиш орқали IT хизматлар экспортини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига:
а) стартап лойиҳаларнинг хорижий таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассисларига ҳамда олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчилари, шунингдек, IT-парк резиденти мақомини олган юридик шахснинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикасига кириш учун “IT-visa” бериш;
б) IT соҳасида экспорт салоҳиятини ошириш учун халқаро даражадаги малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими доирасида мақсадли қарзлар ажратишни йўлга қўйишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Чунончи, Вазирлар Маҳкамасининг “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида” 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:
а) 1-иловада: 2-банднинг “б” кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчиларига, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор - ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик “IT-visa” берилади”;
62-банднинг “б” кичик банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Ўзбекистан Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлари ва мутахассисларига, шунингдек, IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик IT-visa” ўрнига IT-парк дирекцияси томонидан тавсиянома берилади.
Бундай тавсиянома “IT-visa”ra тенглаштирилади.”;
б) 4-илованинг 29-позицияси “Таъриф” устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Кўп марталик “IT-visa”
ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади”.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 6-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий махсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда “IT-visa”HH такдим этиш бўйича тавсия беради”.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 августдаги 556-сон қарорида:
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
“IT-парк резидента мақомига эга бўлган ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасидаги экспорт қилувчи компанияларга икки йил ичида IT соҳасида экспорт ҳажмини камида 30 фоизга ошириш шарти билан мақсадли қарзлар ажратиш;
халқаро даражадаги малакали мутахассисларни тайёрлаш учун хорижий тилларни ўқитувчи ўқув марказларига ва шу йўналишда ўқиш истагини билдирган мутахассисларга мақсадли қарзлар ажратиш;
б) 4-бандда:
иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари” сўзлари “Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси” сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
мақсадли қарз бўйича фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан 4 фоизлик пункт юкори ставкада бўлиши лозим”;
унинчи хатбошидаги “Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига” сўзлари “Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига” сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада:
“1-босқич” “Субъектлар” устунидаги “Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги” сўзлари “Ёшлар ишлари агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;
“5-боскич” “Тадбир” устуни 1-бандидаги “Стипендиатларни ишга жойлаштириш” сўзлари “Стипендиатларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш” сўзлари билан алмаштирилсин.
ЎзА