Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чет элдаги турклар Эрдоғанга овоз берди
15:16 / 2023-05-15

Якшанба куни бўлиб ўтган Туркия президенти сайловларида мамлакатдан ташқаридаги сайлов участкаларида берилган овозларнинг 67,33 фоизи санаб чиқилди.

Унга кўра, хорижда яшовчи турк фуқароларининг ярмидан кўпи – 55,36 фоизи амалдаги давлат раҳбари Режеп Таййип Эрдоғанни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясига таяниб, “Анадолу” агентлиги хабар берди.  

Турк диаспораси вакилларининг 41,26 фоизи мухолифатнинг ягона номзоди Камол Қиличдорўғли учун овоз берди. “ATA Alliance” номзоди Синан Оган эса 2,2 овоз тўплади.  

Номзодликдан чекилган Муҳаррам Инже 1,18 фоиз олди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Германия, Франция, Австрия, Нидерландия, Бельгия, Сербия ва бошқа қатор Европа давлатларида туркларнинг кўпчилиги Эрдоғанни қўллаган, дейилади хабарда.

Шунингдек, Озарбайжон, Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларининг аксариятида амалдаги давлат раҳбарига ишонч билдирилган.

Шу билан бирга, Буюк Британия, Италия, Испания, Греция, шунингдек, Шарқий Европанинг кўплаб мамлактларидаги диаспора Қиличдорўғли номзодига овоз берган.

Мухолифат номзоди, АҚШ, Хитой, Россия, Япония, Грузия ва Қозоғистондаги турк фуқароларининг аксариятининг овозини тўплаган.

ЎзА