French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чет элда қонуний ишлаш имкониятлари тушунтирилди
14:13 / 2025-08-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Миграция агентлиги вилоят филиали ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган ярмаркада 10 дан ортиқ йўналиш бўйича 100 га яқин ташкилот ва корхона, хусусий бандлик агентлиги иштирок этди.

Ярмарка давомида Миграция агентлиги мутахассислари хорижда ишлашни мақсад қилганларга қонуний талаблар ҳақида батафсил тушунтириш берди. Тил билиш сертификатига эга бўлиш, касбий тайёргарлик ва ҳуқуқий билимлар билан қуролланиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, Касбий кўникмалар маркази мутахассислари ҳам иштирокчилар учун ўзининг қатор таклифларини берди. Аввало, ёшларни хорижда талаб юқори бўлган касблар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш, кейин эса уларни бевосита хорижий давлатларга ишга йўналтириш тизими ҳақида маълумот берилди. Бу марказларнинг фаолияти юртимиз ёшлари учун чет элда қонуний ва муносиб иш топишда муҳим ўрин тутади.

[gallery-25006]

Меҳнат ярмаркаси фуқаролар учун нафақат иш топиш майдони, балки хорижда қонуний ишлаш имкониятларини ўрганиш, ўз касбий салоҳиятини баҳолаш ҳамда келажак режалари учун муҳим қадам бўлди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА