Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича мурожаатларни кўриб чиқишга мўлжалланган “E-viza” ахборот тизими ишлаб чиқилади.
“E-viza” ахборот тизими “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашган платформасига интеграция қилинади, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича мурожаатларини ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш имконияти яратилади. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг ички ишлар органларига анъанавий тарзда мурожаат қилиш тартиби ҳам сақлаб қолинади.
Мазкур қарор билан белгиланаётган виза муддатини узайтириш юзасидан мурожаатларни электрон шаклда қабул қилиш бўйича ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилиниши таъминланади.
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилиши устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ҳамда мониторинг ўрнатади;
Маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлланилади.
ЎзА