Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандларини мактабларга қабул қилиш бўйича давлат хизмати ишга туширилди
11:45 / 2023-01-20

Чет эл фуқаролари ва чет элда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандларини умумтаълим мактабларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилди.

Бунинг учун чет эл фуқаролари ва чет элда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали (my.maktab.uz) орқали онлайн  сўровномани тўлдирган ҳолда ариза юборади. 

Ариза автоматик тарзда  ҳудудий  бошқармалар ҳузуридаги чет эл фуқаролари фарзандларини умумтаълим мактабларига қабул қилиш бўйича Ишчи гуруҳга юборилади.   

Ишчи гуруҳи 7 иш кунида аризани кўриб чиқиб, йўлланмани  (QR-код қўйилган) расмийлаштиради ҳамда электрон портал орқали ариза берувчига электрон равишда юборади.  

Натижани ариза берувчи ўзи мурожаат қилган my.gov.uz ёки my.maktab.uz портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.  

Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.  

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар шаҳодатнома дубликатини олиш ва хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни (нострификация) тан олиш бўйича давлат хизматлари йўлга қўйилган.  

2023 йил давомида экстернат тартибида имтиҳонларни топшириш учун ариза бериш ҳамда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш давлат хизматлари ҳам ишга туширилади.  

ЎзА