English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтса...
11:57 / 2022-02-17

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат чегараси режимини бузиб ўтганда қўлланилган жаримани тўламаса, Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.

Бу тартиб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун билан белгилаб қўйилди.  

Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилганида кейинчалик Ўзбекистонга кириш ҳуқуқи чекланиш муддатини қўллашга аниқлик киритилди. Шунга кўра, давлат чегараси режимини биринчи марта бузиб ўтганда 1 йил муддат, иккинчи марта содир этилганда 3 йил муддат Ўзбекистонга кириш ҳуқуқи чекланади. Шу ўринда қайд этиш керакки, илгари бундай ҳолларда жарима тўлашидан қатъи назар, Ўзбекистондан чиқариб юборилган. 

Қонун билан бир қатор ҳуқуқбузарликларга оид ишларни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари кўриб чиқиши белгиланди. Жумладан, чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш, давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш каби ҳолатларни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари кўриб чиқади.  


ЎзА