English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чет эл авиакомпанияларига хизматлар кўрсатишнинг янги тарифлари
19:42 / 2021-05-25

“Ўзаэронавигация” маркази чет эл авиакомпанияларига хизматлар кўрсатишнинг янги тарифларини эълон қилди.

Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, Президентимизнинг 2021 йил 30 апрелдаги “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Ўзаэронавигация” марказига чет эл авиакомпанияларига хизматлар кўрсатиш (экспорт) учун нархларни хорижий валютада белгилашга рухсат берилган.

2021 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида қўниш билан парвозларни амалга оширувчи, Ўзбекистоннинг норезидентлари – авиакомпаниялари учун ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш хабарномаларини ва флайт-планларни ишланиши учун тарифлар ва аэродром ҳудудидаги аэронавигацион хизматлари учун тарифлар эркин конвертация қилинадиган валютада нашр этилади.

Жумладан, аэродром ҳудудида йўналиш (яқинлашуви) бўйича аэронавигацион хизматлари 50 АҚШ доллари, ҳаво кемаси учиш-қўнишини таъминлаш вақтида аэронавигацион хизматлари ҳаво кемасининг максимал кўтарилиш вазнининг ҳар бир тоннаси учун 5 АҚШ доллари, флайт-планларни ишланиши 16 АҚШ доллари, ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш хабарномаларини ишланиши 16 АҚШ доллари миқдорида белгиланади. Мазкур таърифлар қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмасдан белгиланган.

Муҳтарама Комилова, ЎзА