"Чэнду-2021": Қиличбозларимиз бронза медалини қўлга киритди
Хитойнинг Чэнду шаҳрида XXXI Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари давом этмоқда. Қиличбозлик бўйича аёллар терма жамоамиз сабля йўналишида бронза медалини қўлга киритди.
Улар бронза медали учун кечган баҳсда Италия термасидан 45:42 ҳисобида устун келди.
Бу Ўзбекистон делегацияси учун Чэнду Универсиадасида қўлга киритилган умумий ҳисобда ўн тўртинчи медаль бўлди. Делегациямиз мусобақани 8 та кумуш ҳамда 6 та бронза медали билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири