Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чемпионлар аниқланмоқда
18:36 / 2025-05-30

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Нукусда ўтказилган жаҳон чемпионатида 25 га яқин давлатнинг номдор полвонлари иштирок этишди.

Дастлаб белбоғли кураш бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, халқаро белбоғли кураш федерацияси Президенти Хабир Ҳабибуллин ва бошқалар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда сўнгги йилларда белбоғли курашни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳақида тўхталиб ўтишди. 

[gallery-23685]

Маросимдан сўнг, жаҳон чемпионатининг финал беллашувлари бўлиб ўтди. Эркин йўналишда ўтказилган беллашувларда ўғил болалар ўртасида қирғизистонлик Алберт Абдикаров, Элбек Заинабидинов, туркманистонлик Башиммуҳаммет Ҳидирмуҳаммедов, Селим Аннаназаров, қозоғистонлик Шерхан Есболат, афғонистонлик Моҳаммад Омар Азизи, россиялик Тамирлан Нахушевлар, мамлакатимиз вакилларидан Рамзиддин Абдулҳамидов, Байишбек Маматалиев, Шерзодбек Элибоевлар, қизлар ўртасида мамлакатимиздан Тўмарис Қалабаева, Сарвиноз Рустамжонова, Гулзода Тўлқинова, Ойсулув Қидирбоева, россиялик Диана Котловская, Варвара Омелия, Софиа Аношиналар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринларни эгаллашиб, жаҳон чемпионларига айланишди.

Бугун белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида Осиё чемпионлари аниқланади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА