ФОТОРЕПОРТАЖ
Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA) ва Ўзбекистон волейбол федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган волейбол бўйича CAVA Марказий Осиё олий таълим муассасалари ўртасидаги халқаро чемпионатнинг иккинчи кун баҳслари бўлиб ўтди.
Бухоро шаҳридаги “Универсал спорт мажмуаси”да кечган учрашувлар нафақат спортчилар, балки томошабинлар учун ҳам ҳақиқий байрам тусини олди. Иштирокчи жамоаларнинг ғалаба учун кураши, ҳар бир очко учун бўлган интилиш волейбол руҳининг нақадар юксаклигини яна бир бор намоён этди.
[gallery-25766]
Беллашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди: эркаклар жамоалари ўртасида: ҚарДУ-Туркманистон 1:3, БухДУ-ХИУ (Халқаро иқтисодиёт университети) 3:0. Аёллар жамоалари ўртасида: Туркманистон-НамДУ 3:2.
– Мусобақа юқори савияда ўтказилмоқда, - дейди БухДУ аёллар жамоаси аъзоси Мадина Жўраева. – Бугунги ўйин биз учун синов бўлди, жамоавий бирлик ва ўзаро ишонч сабаб ғалаба қозондик. Бундай халқаро майдонда ўйнаш катта шараф ва масъулиятдир.
Мусобақа 19 октябрга қадар давом этади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА