Шу кунларда Наманган шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича 2005-2006, 2007-2008 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан 150 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Чемпионатнинг бугунги кун баҳслари ажойиб, ноанъанавий тарзда бошланди. Мусобақа “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони билан уйғунлашиб кетди. Чемпионат қатнашчилари дастлаб веломарафонда иштирок этиб, “Уч фаввора” хиёбони олдидан Поп туманигача бўлган 60 километрлик йўлни босиб ўтди.
Шундан сўнг, спортчилар чемпионатнинг навбатдаги босқич мусобақаларида қатнашиб, қуйидаги натижаларни қайд этди.
Гуруҳ пойга 48 айл. 8 о/ф – ўсмирлар:
1. Фаррух Бобошеров (Фарғона вилояти).
2.Диёр Тоҳиров (Тошкент вилояти).
3. Руслан Жалолиддинов (Тошкент шаҳри).
Гуруҳ пойга 30 айл. 5 о/ф – кичик ёшдаги ўсмирлар:
1. Нурсултон Турсунов (Самарқанд вилояти).
2. Виталий Бурлаков (Самарқанд вилояти).
3. Никита Еремов (Самарқанд вилояти).
Гуруҳ пойга 30 айл. 5 о/ф – қизлар:
1. Асал Ризаева (Гулистон Олимпия захиралари коллежи).
2. Ксения Ли (Тошкент вилояти).
3. Динара Атажонова (Қорақалпоғистон Республикаси).
Гуруҳ пойга 18 айл. 3 о/ф – кичик ёшдаги қизлар:
1. Яна Мишинова (Самарқанд вилояти).
2. Самира Исмоилова (Тошкент шаҳри).
3. Султаной Абдуллаева (Тошкент шаҳри).
Моҳигул Қосимова, ЎзА