Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чемпионат ғолиблари тақдирланди
21:33 / 2021-05-09

Жорий йилнинг 6-7-8 май кунлари Тошкент вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Унда эркаклар, аёллар ҳамда 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар (қизлар) велошоссенинг жамоа, кретериум ва жуфтлик пойгалари бўйича мамлакат чемпионлиги учун ўзаро мусобақалашди.

Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган турнирда 100 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Турнирнинг биринчи кун баҳслари муросасиз кечди. Жамоавий вақт пойгасида 40 км масофага ўтказилган мусобақада эркаклар ўртасида Данил Евдокимов, Никита Стенкавой, Дмитрий Сирко, Ботиржон Исматовлардан иборат “Динамо” жамоаси 50:5, ёшлар ўртасида эса Самандар Султонов, Аҳмад Юлдашев, Ҳусниддин Шоназаров, Давлатёр Зарибов таркибли Хоразм вилояти жамоаси 52:59 натижа билан ғолибликни қўлга киритди.

Жуфтлик вақт пойгасида 20 км масофага кечган баҳсда аёллар ўртасида Янина Кускова, Мадина Қаҳҳорова 28:59 натижа қайд этиб ғолиб бўлди. Ёш қизлар ўртасидаги баҳсларда эса Анна Кускова, Маргарита Мисюрина 30:22 натижа билан муваффақият қозонди.

Велошоссе бўйича эркаклар, ёшлар, аёллар ҳамда ёш қизлар ўртасидаги республика мусобақасида спортчилар гуруҳ пойгада ўзаро баҳслашди. Эркаклар ва ёшлар 127 км масофани, аёллар ҳамда ёш қизлар эса 88 км масофани босиб ўтиши керак бўлди.

Эркаклар ўртасида Акром Суннатов, ёшлар ўртасида Абдуҳамид Тўйчиев, аёллар ўртасида Янина Кускова, ёш қизлар ўртасида Анна Кускова белгиланган манзилга биринчилардан бўлиб етиб келди.

Якунда эркаклар ўртасида Тошкент шаҳри спортчиси Никита Стенковой чемпионликни қўлга киритди. Тошкент вилояти велоспортчилари Константин Эллига иккинчи, Акром Суннатовга учинчи ўрин насиб қилди.

Турнир тугаши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимга фахрий спортчилар ҳам таклиф этилиб, уларга кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари топширилди. Чемпионат ғолиблари ҳамда фаол спортчилар муносиб рағбатлантирилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА