Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!” ютуқли ўйини орқали солиқ маданияти оширилади
20:15 / 2020-11-09

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан вилоят халқ таълими бошқармасида “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!” акцияси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Солиқ органи ходимлари маориф ходимлари ва тизимда фаолият олиб бораётган бухгалтерларга “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!” ютуқли ўйиннинг тартиби ҳамда ундан кўзланган мақсад тушунтирилди.

Маълумотларга қараганда вилоят халқ таълими тизмида айни дамда 30 мингдан ортиқ устоз ва мураббийлар меҳнат қилмоқда. Тадбирда вилоят халқ таълими ходимлари “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!” ютуқли ўйинида фаол иштирок этишини билдирди.

Таълим тизимида меҳнат қиладиганнинг ортидаги шогирдлари, таниш-билишлари, оила аъзолари ва яқинларини ҳисоблайдиган бўлсак ушбу рақам салмоқли сонларни вужудга келтиради. 

Ютуқли ўйинда вилоят маориф ходимлари фаол иштирок этса ҳам қимматбаҳо совринга эга бўлишади. Энг асосийси аҳоли орасида солиқ маданиятини юксалтиришга хизмат қилишади.

Халқ таълими ходимларининг ташвиқоти билан харидорлар харид чекини талаб қилиш орқали нафақат тадбиркорни қонуний ишлашга мажбур қилади, балки давлат бюджетидан вилоятга қайтариладиган маблағларнинг кўпайишига ҳам ўзларининг ҳиссасини қўшишади.  

2021 йил бюджет лойиҳасига кўра давлат бюджетдан халқ таълими вазирлигига — 22,1 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Албатта давлатимиз бюджети солиқ тушумлари ҳисобига қанча бойиса ундан ажратиладиган маблағлар салмоғи ҳам шунча кўпаяди. Бу эса барчамизнинг дахлдорлик ҳиссамизга боғлиқ.

Тадбир якунида “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!” ютуқли ўйинида фаол иштирок этган вилоятдошларимиз вилоят давлат солиқ бошқармасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланиши ҳам билдирилди.

Зариф Комилов, ЎзА