Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чеклов муддати узайтирилди
17:42 / 2025-09-03

Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси хабарига кўра, “Тажен” чегара ўтказиш пункти (“Довуд ота” чегара божхона постига туташ) орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ва рухсат этилган максимал оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ бўлмаган юк автомобиллари ҳаракатига чекловлар жорий йилнинг 1 февралидан 2025 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди.

Чеклов муддатини узайтириш Қозоғистон Республикаси томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш, ушбу ўтказиш пунктларида қурилиш ишларининг иккинчи босқичи амалга оширилиши муносабати билан қурилиш ва реконструкция ишларини жадаллаштириш, хусусан, маъмурий биноларни капитал таъмирлаш, йўл қопламаларини бетонлаш мақсадида жорий этилмоқда.

“Тажен” (Қозоғистон) – “Довуд ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали рухсат этилган максимал оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари ҳаракатланиши мумкин. Шунингдек, жисмоний шахслар учун "Қорақалпоғистон" темир йўл ўтказиш пункти орқали “Нукус-Бейнеу” йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири