Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекланганлик четда қолиш дегани эмас
06:05 / 2022-05-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган болалар ва ўсмирларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш, уларнинг интеллектуал, ахлоқий ва жисмоний ривожланишга бўлган шахсий эҳтиёжларини қондириш, соғлом ва хавфсиз турмуш тарзини ривожлантириш ҳамда инклюзив таълим олувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан юртимиздаги барча Ёшлар маркази биноларида “Инклюзив таълим маркази” ташкил этилган.

[gallery-7345]

Сурхондарё вилоятидаги мазкур марказ иш бошлаганига ҳали бир йил бўлгани йўқ. Унда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ёшлар учун тикувчилик, тўқувчилик, гиламдўзлик, рассомчилик каби йўналишларда тўгараклар очилган.

Махсус эҳтиёжли болаларда ўз-ўзига ишонч ва ўзини қадрлаш ҳисси у қадар кучли бўлмайди. Марказда бундай болаларга мотивация бериш мақсадида имконияти чекланган бўлишига қарамай, ҳаётда салмоқли ютуқларга эришиб, соғлом тенгдошлари қаторида баравар қадам ташлаётган йигит-қизлар билан доимий учрашув ва суҳбатлар ташкил этилади.

 

 

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА