Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка туманда янги спорт кошонаси
18:45 / 2025-12-15

Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги спорт мактабида кураш турларига ихтисослаштирилган, замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган янги зал фойдаланишга топширилди.

Унинг очилиш маросими туман аҳли, айниқса, полвонлар учун чинакам байрамга айланди. Янги спорт иншооти ёш полвонларнинг сифатли машғулот олиб бориши ва пировардида юксак натижалар сари интилишлари учун кенг имкониятларни ҳозирлайди. 

Тантанали тадбирдан сўнг ёшлар ўртасида эркин кураш бўйича “Вилоят прокурори кубоги” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 2009-2011 йили туғилган юздан ортиқ истеъдодли ёш курашчилар қатнашди. 

Ўнта вазнда муросасиз руҳда кечган баҳсларда ҳар бир вазн тоифасида ғолибларга вилоят прокуратураси томонидан кубок, диплом, медаллар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.