Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка қишлоқ аҳолисига сувни тозалаш ускунаси топширилди
18:43 / 2020-11-25

Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги “Кўксув” овул фуқаролар йиғинига дренаж сувини чучуклантириш ва тозалаш ускунаси топширилди.

Оролбўйининг шимолий ҳудудида жойлашган туманларда содир бўладиган қурғоқчилик ва ерларнинг деградацияси қишлоқ хўжалиги ишларини олиб боришни мураккаблаштиради. Бу эса, етиштирилаётган ҳосилнинг миқдори ва унинг сифатига, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатмоқда,

«Кўк сув» – Бўзатов туманининг аҳолиси 3955 нафарни, шундан 1678 нафарини аёллар ташкил этадиган энг чекка овулларидан бири. Қишлоқ аҳли даромадининг асосий манбаини чорвачилик ва томорқа хўжалиги фаолияти ташкил этади. Овул аҳолиси учун ичимлик суви билан таъминланиш, томорқа ерларини суғориш айниқса қурғоқчилик йилларида жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда улар КС-1 коллектор-дренаж тармоғидан олинган сувни ишлатишга мажбур бўлмоқда. Ваҳоланки ундаги туз таркиби анчагина юқори бўлиб, бир литрга 3,8 граммни ташкил этади. Бу эса тупроқнинг шўрланиши ва ҳайдаладиган ерлар таназзулини кучайтиради.

Тақдим этилган, қуввати соатига 6 куб метр бўлган дренаж сувини чучуклантириш ва тозалашга мўлжалланган ускуна қайта осмос тизими асосида ишлайди.

– Қайта осмос тозалаш усули бўлиб, сув махсус синтетик мембрана орқали босим остида ўтади, – дейди “Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» қўшма лойиҳаси мутахассиси Азат Тилеўмуратов. – Бунда минерал тузлар ва аралашмаларнинг 98 фоизи ушлаб қолинади. Бу саноат корхоналари учун ҳам, хусусий турар жойлар учун ҳам талаб бўлган сувни тайёрлаш соҳасидаги энг самарали усулдир. Мазкур тизим 2-6 гектар майдонда томчилатиб суғоришни таъминлайди. Аҳоли органик-биологик деҳқончилик билан шуғуллана олади, тозаланган сувни катта қисми эса ҳаёт эҳтиёжларига ишлатилади.

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва БМТ Доиравий конвенциясининг Мослашув (Адаптацион) жамғармаси томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» қўшма лойиҳасининг асосий мақсади аҳолини суғориш ва ичимлик суви билан таъминлаш, ҳудуднинг иқлимий таъсирларга дучорлигини камайтириш мақсадида органик-биологик деҳқончилик усулларини қўллаш орқали тупроқ унумдорлигини орттиришга йўналтирилган.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА