Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка овулда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси иш бошлади
06:25 / 2022-08-12

Давлатимиз раҳбари топшириғи билан Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга яқиндан ёрдам бериш учун Тошкент вилояти бириктирилган.

Бу борада Мўйноқ тумани ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан йўл хариталари ишлаб чиқилиб, белгиланган вазифалар ижроси доирасида жорий йил бошидан буён қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, куни кеча  туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган “Ҳаким ота” овул фуқаролар йиғинида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси фойдаланишга топширилди.

[gallery-8276]

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри масъуллари, овул нуронийлари қатнашди.

Таъкидлаш жоиз, овулда 1 минг 600 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда гўзаллик салони, сартарошхона, пойабзал тикиш устахонаси, тикув цехини жамлаган маиший хизмат кўрсатиш шохобчасининг ишга туширилиши аҳолига қатор қулайликларни яратди. Шу билан бирга лойиҳа самарасида 12 нафар кишининг бандлиги таъминланди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА