Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка ҳудудлар ҳам четда қолмайди
21:14 / 2025-07-01

Жорий йилнинг 16 июнь куни Президентимиз раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тартиб-интизомга вақтида эътибор берилмагани учун ислоҳотлар ижроси чўзилиб кетаётгани, суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилаётгани танқид қилинди.

Мазкур танқиддан жиддий хулоса чиқарган ҳолда, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали томонидан аҳолини бир маромда суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда, Наманган вилоятида жами 488 минг 83 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси бўлиб, уларнинг ҳар бирида “ID” карталар мавжуд. Аҳолидаги 530 минг 483 та маиший газ баллонининг барчасига махсус стикерлар ёпиштирилган.

Аҳолига филиал тасарруфидаги 76 та “Исузу”, иккита “Шакман”, иккита “Зил”, олтита “Газ-53”, иккита “Газ-52” русумли махсус автотранспорт воситаларида газ баллонлари етказиб берилади. 

Шунингдек, вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларидаги истеъмолчиларга ҳам бир меъёрда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Чортоқ туманидаги Арбағиш маҳалласи ана шундай маҳаллалардан биридир. Туманда жами 28 минг 891 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари бўлса, шундан 895 таси вилоятнинг чекка шу маҳалласи истеъмолчиларидир. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.