Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка ҳудудда оилавий шифокорлик пункти иш бошлади
16:18 / 2025-05-21

Андижон туманидаги “Янгиобод” оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокими Бобуржон Юлдашев, соғлиқни сақлаш бирлашмаси мутасаддилари, шифокорлар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида оилавий шифокорлик пункти очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати юксалиб бораётганлиги таъкидланди.

Капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган “Янгиобод” оилавий тиббиёт пункти Андижон туманининг Янгиобод, Бегобод ва Дулдур маҳаллаларида яшовчи 10,5 минг нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. 

– Қарийб 40 йил аввал ҳашар йўли билан қурилган пунктимиз биноси яроқсиз ҳолга келиб қолган эди, - дейди “Янгиобод” шифокорлик пункти мудираси Наргизахон Мухторова. – Жамоамиз, маҳалла аҳлининг саъй-ҳаракати билан бинони таъмирлаш бўйича “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 2-мавсуми танловида қатнашиб, ғолиб чиқдик. Ажратилган 1 миллиард 380 миллион сўм маблағ ҳисобига пунктимизда таъмирлаш ишлари бажарилди. Бино мослаштирилиб, бутунлай янги қиёфага келтирилди. Шифокорлар ва келиб-кетувчилар учун зарур шароитлар яратилди.

Таъмирлаш ишлари “Барҳаёт йўллар” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилди. 

[gallery-23482]

Янги бино туман тиббиёт бирлашмаси томонидан мебель ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Айни кунда мазкур тиббий пунктда 6 нафар шифокор, 27 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият юритмоқда. 

Янги бинонинг ишга тушиши билан ҳудуд аҳолиси узоққа бормасдан маҳалланинг ўзида сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имконига эга бўлди. 

Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари