Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка ҳудудда 10 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди
17:43 / 2022-05-26

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишдаги олиб борилаётган ишларни давом эттирган ҳолда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туман бўлинмаси томонидан чекка ҳудудлардаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларнинг муаммоларини бартараф этишда амалий кўмак берилмоқда. 

Жумладан, фонд қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан “Оқ терак” маҳалла фуқаролар йиғини “Қрантаў” овулида яшовчи 10 нафар хотин-қизнинг ҳар бирига тикув машинаси бепул топширилди. Натижада уларнинг бандлиги таъминланди. Улар бугунги кунда аҳоли буюртмаси асосида фаолият олиб бормоқда.

ЎзА