ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқандда Солиқ қўмитаси ва вилоят солиқ бошқармаси томонидан ёшлар, фаол фуқаролар ҳамда маҳалла еттилиги иштирокида очиқ савдо майдонида “Чек олишни унутманг!” акцияси ўтказилди.
Акциянинг ноанъанавий жиҳати шундаки, у ёпиқ залда эмас, балки тадбиркорлар фаолият юритаётган очиқ савдо майдонида ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасидаги мулоқотни янада яқинлаштиришдан иборат.
[gallery-26066]
Солиқ қўмитаси раиси матбуот котиби Тўрабек Тўраев ўқувчи-ёшларга биргина харид чекини талаб қилиш орқали мамлакат иқтисодига қанчалик катта ҳисса қўшиш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби акциялар ёш авлод онгида иқтисодий саводхонлик ва солиқ тўлаш маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА