ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимиз бўйлаб чегараолди ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, профилактик ва ахборот-тушунтириш ишларини кучайтириш мақсадида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Навбатдаги ана шундай тадбир Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги ташаббуси билан Шеробод туманининг Чорбоғ маҳалласида ўтказилди.
Тадбир доирасида маҳалладаги тиббиёт масканида Термиз ҳарбий госпиталининг 10 дан зиёд малакали шифокорлари иштирокида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Жумладан, 200 нафар фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, 27 нафарига 5 номдаги бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.
[gallery-23487]
Бундан ташқари, аҳоли билан тушунтириш-тарғибот ишлари ўтказилди. Оркестр ва санъаткорлар иштирокида концерт дастури тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА