Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегарадош Польшанинг муҳим ҳиссаси...
12:12 / 2023-07-04

Россия – Украина

НАТО Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауэр баёнот беришича, Украина қарши ҳужумни тугалламагунча, қирувчи учоқ олмайди. У “LBC” радиостанциясига берган интервьюсида, жумладан, шундай деган:

– Киевни қирувчи самолёт билан таъминлаш мавзуси кескин баҳс келтириб чиқарди, аммо “бу масала яқин келажакда ҳал бўлмайди. Қарши ҳужум ниҳоясига етмагунча, учувчилар ва хизмат кўрсатувчи техник мутахассислар тайёрлашга эришиб бўлмайди.

Украина Президенти Владимир Зеленский ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Германия канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали гаплашганини ёзган. У суҳбатдоши билан жанговар ҳаракатлар, Вильнюс саммити ва Киевнинг келажакдаги хавфсизлиги кафолати муҳокама қилинганини билдирди.

НАТО саммити арафасида кўплаб давлатлар Украинанинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилгунигача хавфсизлик кафолати бериши мумкин. Бу ҳақда Япониянинг “NHK” телеканали мухбирига собиқ Бош котиб Андерс Фог Расмуссен (2009-2014) маълум қилди. Баёнотда таъкидланишича, Украинанинг НАТОга кириши “Европада узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизлик таъминланиши”га хизмат қилади.

Германиянинг Айзенхюттенштадт шаҳрида Украинага немис ҳарбий қурол-яроғи етказиб берилишига қарши ўттиз кишилик намойиш ўтказилган. “DPA” агентлиги хабар беришича, акция мамлакат ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг маҳаллий мактабда юқори синф ўқувчилари билан учрашуви пайтига тўғриланган.

Германия Польшага берган Американинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими – “Patriot” ва шу каби бошқа қуролари Киевга етказиб берилаётган аслаҳалар хавфсизлигини таъминлайди. Польша мудофаа вазири Мариуш Блашак айни мазмунда баёнот берган.

“Польша Украинани қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнамоқда, Киевга барча техника воситалари бизнинг ҳудуд орқали етказилмоқда”, қўшимча қилди мулозим.

Дания Украинани қайта тиклаш учун 90 миллион доллар ажратганини маълум қилди. Бу мавзуда Қироллик ТИВ қуйидаги баёнотни берди:

Айни маблағ инқироздан зарар кўрган туманлардаги “мактаб, касалхона ва поликлиникаларни, бомба хуружидан сақланиш, сув-иссиқлик ва энергия таъминоти иншоотларини тиклашга йўналтирилади.

Президент Зеленский “Киевнинг АҚШ Марказий разведка бошқармасидан беркитадиган сири йўқ”лигини билдирди.

“Мазкур идора раҳбари Уильям Бернс билан яхши муносабатдамиз”, деди у “CNN” телеканалига. Давлат раҳбари қайд этишича, унинг Бернс билан барча учрашувлари кадр ортида қолмоғи керак.

Украина молия вазири Сергей Марченко Ғарб мамлакатларидан маблағ олишда кўп томонлама банклар билан баҳслашишга тўғри келаётганидан норози бўлиб гапирди. “Financial Times” нашри билан суҳбат чоғида у “тараққиёт банкларига донор мамлакатлардан ўтган маблағларни олишда кўплаб муаммолар келиб чиқаётгани”ни қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Жаҳон банки февраль ойида ажратган 23 миллиард долларнинг кўп қисми АҚШ томонидан молиялаштирилиши кафолати берилган.

“Биз Вашингтондан тўғридан-тўғри маблағ олишни истаймиз”, деган Марченко.

 

Аброр ХОН,

ЎзА