Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегарадаги қуролли тўқнашувлар натижасида Қирғизистондан 24 киши қурбон бўлгани айтилмоқда
13:47 / 2022-09-17

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги РИА Новостига берган маълумотида ушбу рақамни келтирган.

"Тезкор маълумотларга кўра, Баткен вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасидан 24 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар келиб тушди", - дейилади вазирлик матбуот хизмати вакили берган хабарда. Яна 87 фуқаро яралангани ҳам айтилмоқда.

Ўтган жума куни эрталаб Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида кенг кўламли қуролли тўқнашувлар бошланиб кетди. Томонлар ўт очишда бир-бирларини айбламоқда. Тўқнашувларда оғир техникалар ҳам қўлланилгани маълум қилинди.

Шу куни соат 13:00 да томонлар ўт очишни тўхтатишга келишган, бироқ ўт очишни тўхтатиш режими вақти-вақти билан бузилаётгани маълум қилинмоқда.