Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегарачиларга хизмат уйлари топширилди
17:39 / 2025-05-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оилаларига янгидан барпо этилган 20 та хонадон калитлари топширилди.

 Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар хонадон соҳибларини самимий қутлар экан, мамлакатимизда миллий армия салоҳиятини ошириш, ҳарбийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самара бераётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.  

- Ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шароитлардан жуда мамнунмиз, - дейди ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Бувохон Носиров. - Бундай эътибор ва ғамхўрлик зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Юртимиз чегараларини қўриқлашда бор куч ва шижоатимизни сафарбар этамиз.

Шу куни ҳарбий шаҳарча ҳудудидаги маъмурий бино, аскарлар ётоқхонаси, ўқув ва маънавият хонаси, ошхона, тренажёр зали, савдо дўкони, сунъий қопламали мини футбол майдончаси, автотураргоҳ, хизмат ҳайвонлари учун сақлаш хоналари ҳам тўлиқ таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилган. Бундан ташқари, ҳарбий оилалар яшайдиган 8 та хонадон ва тикув цехи ҳам замон талаблари асосида янги кўриниш касб этди. 

[gallery-23448]

Ҳарбий шаҳарчада энергия тежамкор технологиялардан самарали фойдаланилган. Жумладан, бу ерда 30 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилган.

Тадбир якунида меҳмонлар яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, қурол-аслаҳа, алоқа воситалари ва хизмат ҳайвонлари кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА