Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегарачилар байрамни янги уйда нишонлашди
12:44 / 2023-03-22

Ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз мевасини бермоқда. Хусусан, Наврўз байрами арафасида Давлат хавфсизлик хизматига қарашли Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган чегарачиларга янги хонадонлар калитлари тантанали топширилди. Шунингдек, ҳудудда уларнинг фарзандлари учун 30 ўринли 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиали биноси ва спорт майдончалари фаолият бошлади.

Тантанали тадбирда иштирок этган вилоят секторлари раҳбарлари, ДХХ чегара қўшинлари вакиллари, нуронийлар ва бошқалар ҳарбий хизматчиларни байрам билан қутлади, уларга сарҳадларимиз даҳлсизлигини сақлашда муваффақият тилади.

Шунингдек, тадбир давомида Қашқадарё вилояти ДХХ чегара қўшинлари раҳбарияти томонидан туман ҳокими Шерали Санаев ва ҳокимнинг чегара масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хуршид Шароповга ташаккурномалар топширилди.

[gallery-11096]

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.