Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегара ҳимоячилари учун янги уйлар
09:46 / 2019-08-31

Янги уйларни эгаларига топшириш маросими ҳақиқий байрамга айланди.


Давлатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида Фарғона вилояти Фарғона туманида жойлашган чегараолди ҳудудларида хизмат қилаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига янги хонадонлар калитлари тантанали равишда топширилди.

Янги уйларни эгаларига топшириш маросими ҳақиқий байрамга айланди. Эрта тонгда янграган карнай-сурнай садолари барчани шодиёнага чорлади. Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони томонидан ДХХ Чегара қўшинларида хизмат бурчини ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Бугунги кунда ҳарбий хизматчиларга давлатимиз томонидан берилаётган эьтибор бизни янада сергак ва ҳушёр бўлишга, Ватанимиз сарҳадларини ишончли қўриқлашга ундайди, – дейди шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи Жалолидин Содиқов. – Айниқса, бугунги кунда ихчам ва замонавий миллий армиямиз ташкил топди. ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги томонидан биз ҳарбийлар учун барпо этилган кўркам хонадонлар биз учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди. 

photo_2019-08-31_09-46-04.jpg

Миллийлик ва замонавийлик уйғунлигида барпо этилган хонадонларда ёш оилалар учун барча шароитлар яратилган.

– Бугун оиламиз учун энг қувончли кун, – дейди кичик сержант Жасур Юсуповнинг турмуш ўртоғи Нилуфар Юсупова. – Турмуш ўртоғимнинг камтарона хизматлари юқори баҳоланиб, ДХХ Чегара қўшинлари раҳбарияти томонидан бизга уй берилди. Байрам арафасидаги бу туҳфа биз каби кўплаб ҳарбий оилаларга билдирилган ишончнинг ёрқин намунаси.

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми – Мустақиллик байрамини ёш ҳарбийлар оилалари янги уйларда нишонлайди.

photo_2019-08-31_09-46-15.jpg

photo_2019-08-31_09-46-17.jpg

photo_2019-08-31_09-46-25.jpg

photo_2019-08-31_09-46-44.jpg