Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чегара-божхона пости ходимлари фош этди
15:58 / 2025-11-17

Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан республика ҳудудига олиб кириладиган ҳар қандай товар ёки маҳсулотлар жиддий текширувлардан ўтказилади.

Амалдаги тартибларга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига эквиваленти 100 миллион сўмгача бўлган нақд хорижий валютани божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда олиб чиқишга рухсат этилган. Бироқ шунга қарамай қонунчиликни менсимаётган шахслар ҳам орамизда учраб турибди. 

Яқинда Наманган вилояти божхона бошқармасига қарашли “Косонсой” чегара-божхона пости ходимлари томонидан бошқа юридик идоралар ҳамкорлигида валютани ноқонуний равишда четга олиб чиқиш ҳолати фош этилди. Юртимиздан Қирғиз Республакасига “яшил йўлак” орқали ҳаракатланаётган аёл шубҳа уйғотганлиги сабабли ходимлар томонидан тегишли тартибда кўрикдан ўтказилди. 

Натижада, фуқаронинг эгнидаги кийими орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва декларацияланмаган 40000 АҚШ доллари божхона назоратидан яширган ҳолда, олиб чиқишга уринганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.