Чавандозларимизнинг Россиядаги муваффақиятлари
Россияда конкур йўналиши бўйича "Виват, Россия!” номли от спорти клубида ўтказилаётган халқаро турнирда ўзбек чавандозлари шоҳсупага кўтарилди.
Мусобақанинг мураккаблиги билан ажралиб турадиган 2 метр баландликдаги 6 тўсиқли йўналишда Алишер Эркинов "Kondor" лақабли отида олтин медални қўлга киритган бўлса, "Etos" номли тулпорида шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, А.Эркинов бундан аввал мазкур турнирнинг баландлиги 145 см. бўлган тўсиқлардан от сакратишда бронза медалини қўлга киритган эди.
Шунингдек, яна бир тажрибали чавандозимиз Бекзод Қурбонов "Matts VG" лақабли отида тўсиқ баландлиги 140 см. бўлган баҳсларда бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА