Чавандозларимиздан медаллар шодаси
Пойтахтимизда « FEI JUMPING WORLD CUP EURASIAN LEAGUE» халқаро мусобақасининг иккинчи босқичи якунланди.
Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси конкур бўйича ўтказилган мазкур мусобақанинг яккалик йўналишида 12 та олтин ва жамоавий баҳсда 2 та олтин, 11 та кумуш ва 8 та бронза медалига эга чиқди, беллашувлар якунида эса 33 та медалга сазовар бўлди.
Аниқроғини айтганда, чавандозларимиз орасида Бекзод Қурбонов 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза, Хуршидбек Алимжонов 3 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, Аъзам Толиббоев 2 олтин, 1 тадан кумуш ва бронза, Алишер Эркинов 3 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза, Ғайрат Назаров ва Мария Душченко биттадан кумуш, Абдураҳмон Абдуллаев 1 бронза ва Акбар Шариповлар 2 олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА