Чавандозларимиз Россияда яна совриндор бўлди
Россияда от спортининг конкур йўналиши бўйича Евроосиё лигасининг “Grand Prix” босқичи ўтказилди.
Мазкур мусобақанинг 150 см. баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда ҳамюртимиз Акбар Шарипов “Afir” лақабли тулпорида энг яхши натижа қайд этган ҳолда ғолиб бўлди. Шунингдек, ушбу йўналишдаги иккинчи чавандозимиз Бекзод Қурбонов “Matss VG” номли тулпорида бронза медали билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида: ўтган ҳафта якунида ташкил этилган халқаро турнирда Алишер Эркинов олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритган бўлса, Бекзод Қурбонов ("Matts VG") бронза медалига эга чиққан эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА