Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чавандозларимиз Россияда ғолиб бўлди
12:24 / 2025-08-19

Россия Федерациясининг Москва вилоятида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Maxima masters” турнири финал босқичи бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.

Жумладан, Бекзод Қурбонов 150 см. баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда “Matss V.G” тулпорида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, тўсиқ баландлиги 125 см. бўлган йўналишда ҳам биринчи поғонадан жой олди.

Қуйида чавандозларимизнинг қолган натижалари билан танишасиз:

Кумуш медаль эгалари:

• Жамоавий дастур — Ўзбекистон терма жамоаси

• 150 см — Бекзод Қурбонов

Бронза медаль эгалари:

• 110 см — Баҳромжон Ғозиев

• 125 см — Бекзод Қурбонов

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА