Чавандозларимиз “CSI 5★”да порлади
Абу-Дабидаги нуфузли “CSI 5★” мусобақасида ўзбекистонлик чавандозлар муваффақиятли иштирок этди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳри от спорти бўйича энг нуфузли халқаро турнирлардан бири — “CSI 5★” (беш юлдузли)га мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада фақат юқори рейтингга эга бўлган маҳоратли чавандозлар иштирок этади.

Шу боис, Абу-Дабидаги турнир йил бошидаги йирик ва эътибор марказидаги халқаро баҳслардан бири сифатида қайд этилди. Мусобақада Баҳромжон Ғозиев, Феруз Абдуллаев, Бекзод Қурбонов, Абдураҳмон Абдуллаев ва Акбар Шарипов каби маҳоратли чавандозлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб тарзда қатнашди.

Айниқса, мусобақада Бекзод Қурбонов Гран-придан ўрин олган беллашувда иккинчи ўринни эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА