French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чавандозлар мактабига махсус автомобиль топширилди
17:05 / 2023-08-19

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, ўтган йили Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги "Анорзор" маҳалласида от спортининг "Поло", "Конкур", "От устида кураш" ва “Улоқ кўпкари” турларига ихтисослаштирилган "Чавандозлар мактаби" ташкил этилган эди.

Мактабнинг фаолият бошлаганига ҳали кўп бўлмаган бўлсада, қўлга киритилган ютуқлар ҳавас қиларли даражада. Бир қатор тарбияланувчилар республика ва халқаро даражадаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, совриндор бўлди. 

Жумладан, жорий йилда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Холбек Султонов от устида кураш йўналишида фахрли 3-ўринни эгаллади. Айни вақтда мактабда 35 зотдор от парваришланмоқда. 232 нафар от спортини севувчи ёшлар машғулотларда қатнашмоқда. Бу ерда, шунингдек, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Сирдарё минтақавий филиали тарбияланувчиларини тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш мақсадида "Иппотерапия маркази" фаолияти ҳам йўлга қўйилган. 

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев куни кеча мазкур муассасада бўлиб, шароитлар билан яқиндан танишди. Турли мусобақаларда юқори натижа қайд этган ёшлар билан суҳбатлашиб, уларни тақдирлади. Шунингдек, мактаб жамоасига отларни ташишга мослаштирилган махсус “Isuzu” русумли автотранспорт воситаси совға қилинди. 

Ш.Суяров, 
Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА