Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чавандозимиз нуфузли турнирда совриндор бўлди
12:06 / 2026-02-09

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида Халқаро от спорти федерацияси (FEI) томонидан конкур бўйича ўтказилган “Sharjah FEI Group VII Final – Young Horses & Sharjah CSI3*” халқаро турнири ўз якунига етди.

Турли мамлакатдан келган от спорти бўйича терма жамоалар аъзолари қаторида ушбу мусобақада Баҳромжон Ғозиев, Бекзод Қурбонов, Феруз Абдуллаев, Абдураҳмон Абдуллаев ва Акбар Шарипов каби чавандозларимиз иштирок этади. Мазкур нуфузли турнир доирасида CSI3*, CSIYH1*, CSIY-A ҳамда CSIJ-A (Outdoor ва Indoor) тоифалари бўйича беллашувлар ўтказилди.

Мазкур мусобақада терма жамоамиз аъзоси Бекзод Қурбонов CSI3* тоифасида тўсиқ балдандлиги 145 см. бўлган конкур беллашувларида шоҳсупанинг иккинчи ўрнидан жой олди. Шунингдек, Баҳромжон Ғозиев CSI3* тоифасида ўтган 125 ва 120 см. баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда 5-ўринни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА