Чавандозимиз нуфузли турнирда совриндор бўлди
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида FEI томонидан от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI 2* даражасидаги халқаро турнир ўтказилмоқда.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев “CSIU25-A” йўналишида муносиб иштирок этди ва кумуш медални қўлга киритди. Ушбу турнир 16 январь кунига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда айнан Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI5* таснифидаги нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов Гран-при дастурида иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА