Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чавандозимиз Абу-Дабидаги халқаро турнирда совриндор бўлди
10:07 / 2026-01-20

БААнинг Абу-Даби шаҳридаги «FBMA» клубида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича ўтган халқаро мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган чавандозлар қатори Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этди.

Ушбу мусобақада Абдураҳмон Абдуллаев «CSIU 25-A» тоифасида мамлакатимиз шарафани ҳимоя қилиб, якунда кумуш медалга сазовор бўлди. Мазкур натижа Ўзбекистонда сўнгги йилларда от спортига қаратилаётган улкан эътибор самарасидир.  

Маълумот учун, 20-25 январь кунлари Абу-Даби шаҳрида навбатдаги халқаро мусобақа бўлиб ўтади. «FEI» тақвимига киритилган ушбу турнирда Баҳромжон Ғозиев, Феруз Абдуллаев, Бекзод Қурбонов, Абдураҳмон Абдуллаев, Акбар Шарипов каби маҳоратли чавандозларимиз иштирок этади. Мусобақа доирасида CSI4-W, CSI2, CSIU25-A, CSICH-A, CSIYH, CSIAm-A ва бошқа тоифалар бўйича баҳслар ўтказилиши режалаштирилган.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА