French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ChatGPT - дунёда энг кўп кирилган сайтлардан бири
20:32 / 2025-05-15

Сунъий интеллект кўмакчиси ChatGPT дунё миқёсида энг кўп мурожаат қилинган веб-сайтлар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади.

Хориж оммавий ахборот воситаларига таяниб, "АзерТАЖ" ёзишича, фойдаланувчиларнинг ChatGPT веб-сайтида ўтказган ўртача вақти 7 дақиқа 15 сонияни ташкил этади. Бир марта кирилганда ўртача 4,15 саҳифа кўрилган. Биринчи саҳифадан сўнг сайтни тарк этган ўқувчилар улуши 29,59 фоиз.

Рейтингда биринчи ўринни "Google" қидирув тизими эгаллаб турибди: ўртача давомийлик 10 дақиқа 31 сония, бир ташрифга 8,91 саҳифа. Тизимдан дарҳол чиқиб кетганлар 26,57 фоиз.

"YouTube" иккинчи энг машҳур веб-сайт сифатида сеанснинг ўртача 20 дақиқа 18 сония давомийлигини таъминлаган. Ўртача 13,15 саҳифа ўқилган. 20,49 фоиз мурожаатчи дастлабки саҳифаданоқ кириш манзилини ўзгартирган.

"Facebook" ва "Instagram" ҳам қўшилган ТОП-3 ижтимоий тармоқ рейтингида фойдаланувчиларнинг ўртача қолиш вақти мос равишда 10 дақиқа 42 сония ва 8 дақиқа 37 сония.